| Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
Мўминлар амири Алий ибн Абу Толиб ривоят қилишича, Пайғамбар с.а.в. шундай деганлар:
«سَيَخْرُجُ قَومٌ فِي آخِرِ الزَّمَانِ حدَاثُ الْأَسْنَانِ, سُفَهَاءُ الْأَحْلاَمِ, يَقُولُونَ مِنْ قَوْلِ خَيْرِ الْبَرِيَّةِ, لاَ يُجَاوِزُ إِيمَانُهُمْ حَنَاجِرَهُمْ, فَأَيْنَمَا لَقِيتُمُوهُمْ فَاقْتُلُوهُمْ فَإِنَّ قَتْلَهُمْ أَجْرٌ لِمَنْ قَتَلَهُمْ يَوْمَ الْقِيَامَةِ»
«Охирзамонда аҳмоқона донолик қиладиган ўсмирлардан ташкил топган бир тоифа чиқади. Энг яхши одамларнинг гапларидан (олиб) гапирадилар. Иймонлари бўғизларидан нарига ўтмайди. Улар диндан худди ўқ камондан отилганидек отилиб чиқадилар. Уларни қаерда учратсанглар, ўлдиринглар. Уларни ўлдирганнинг савоби қиёматгача туради». Пайғамбар с.а.в. яна бир ҳадисларида:
«مَنْ حَمَلَ عَلَيْنَا السِّلاحَ فَلَيْسَ مِنَّا»
«Ким бизга қарши қурол кўтарса, у биздан эмас», деганлар. Китоб ва суннатдан олинган бу далиллар барча ҳадлардан огоҳлантириш ворид бўлганлигини кўрсатиб турибди. Демак, уларни қилиш - гуноҳ. Модомики, Қонун Чиқарувчининг ўзи бу гуноҳларга ҳадлар белгилаб қўйган экан, уларга амал қилиш - вожиб.
Ҳад балоғатга етган, ақлли, мусулмон ёки зиммий бўлишидан қатъий назар, Ислом ҳукмларига риоя этувчи одамга қўлланади. Эркак кишига тик ҳолида янги ҳам, эски ҳам бўлмаган ўртача дарра билан урилади. Жазоланувчи яланғоч қилиб ечинтирилмайди, ёғқизиб қўйилмайди ҳам. Ибн Масъуд р.а.:
«لَيْسَ في دِينِنَا مُدٌّ, وَ لاَ قَيْدٌ وَ لاَ تَجْرِيدٌ»
«Бизнинг динимизда ётқизиб қўйиш ҳам, боғлаб қўйиш ҳам, яланғоч қилиш ҳам йўқдир», деган. Терини ёриб юборадиган даражада қаттиқ урилмайди. Чунки мақсад уни ўлдириш эмас, жиноятдан тийиш. Урувчи қўлини қўлтиғи кўринадиган даражада кўтармайди. Баданнинг ҳар хил жойларига уриш суннат. Бош, юз, жинс аъзоси ҳамда юрак ва мояк каби ўлим жойларидан албатта эҳтиёт бўлинади. Чунки бу аъзолардан бирига уриш уни ўлдириб қўйиши ёки уришдан кўзланган мақсадни чиппакка чиқариши мумкин. Аёл киши ҳам худди шундай урилади. Фақат у ўтиргизиб қўйилади. Алий р.а.:
20-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222
|